"Арсенал" мавсум сўнгида таркибдаги муаммолар билан курашишга мажбур бўлмоқда. Хабарларга кўра, жамоа ҳимоячиси Такехиру Томиясу "Ньюкасл"га қарши баҳсда жиддий жароҳат олган.
У ўйиннинг 38 дақиқасида алмаштирилган эди. Япония терма жамоаси аъзоси мавсумнинг сўнгги баҳсида майдонга туша олмаслиги мумкин. "Арсенал" 38 турни "Эвертон"га қарши ўтказади.