Ўзбек клублари орасида фақат “Бунёдкор” ОЧЛдаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди. “Насаф” гуруҳ босқичи тугашига 2та тур қолганида нимчорак финал йўлланмасидан мосуво бўлган бўлса, “Пахтакор” бугун ютиши шарт бўлган ўйинда юта олмади.
Журжевич шогирдлари ўйиннинг дастлабки қисмида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориб, ўзларининг вазифаларини қийинлаштириб юборишди. Биринчи бўлимда пахтакорчиларнинг ўйини деярли қовушмади.
Иккинчи бўлимда эса омад “Пахтакор”дан очиқчасига юз ўгирди ёки ҳужумни якунлашда вакилларимиз оқсашди. Кетма-кет қулай имкониятлардан фойдалана олмаган “шерлар” қарши ҳужумда жазоланишди. Ҳисоб 2:0 етганидан кейин “Пахтакор” амалда нимчорак финал йўлланмасидан маҳрум бўлиб улгурди. Шунга қарамай, тошкентликлар дарвозани ишғол қилишга интилишди. Аммо тўп дарвоза тўсинига тегса тегдики, дарвоза тўрига бориб тушмади!
ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ. "В" ГУРУҲИ. 6-ТУР
БАНИЙАС (БАА) - ПАХТАКОР (Ўзбекистон) 2:0 (1:0)
Голлар: Андре Сеньор (13), Амир ал-Ҳаммадий (72)
Банийас: Муҳаммад Халиф, Юсуф Жобир, Исмоил Бузид, Самир Муҳаммад (Солиҳ Ҳамад, 77), Муҳаммад Жобир, Франциско Йесте (Иброҳим Жобир Носир, 76), Фаузий Башир, Муҳаммад Фаузий, Навоф Муборак, Андре Сеньор, Фарид Исмоил (Амир ал-Ҳаммадий, 59).
Пахтакор: Темур Жўраев, Алексей Николаев, Илҳом Суюнов, Владимир Козак, Даврон Ҳошимов, Ираклий Климиашвили, Станислав Андреев (Алишер Азизов, 68), Шерзод Каримов (Аббосбек Махсталиев, 46), Ойбек Қиличев (Дилшод Шарофиддинов, 57) Кахи Махарадзе, Темурхўжа Абдухолиқов.
Бош ҳакам: Абдулмалик Абдулбашир (Сингапур)