"Севилья" ва "Барселона" ўзаро футболчи алмашиши мумкин. Испан нашрлари хабарига кўра, андалусияликлар ҳимоячи Жюль Кундени "кўк-анорранглилар" футболчиси Сержиньо Дестга алмаштиришга рози, аммо Клемен Лангле борасида бироз шубҳа қилмоқда.
"Барселона" Кундени ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо футболчининг 80 миллион евролик нархи Каталония клубига тўғри келмайди. Нархни тушириш учун "Барса" "Севилья"га икки футболчи - Дест ва Ланглени таклиф қилди.
"Севилья" Дестни ўз сафига қўшиб олишга тайёр, бироқ клуб франциялик футболчининг ўйинларига шубҳа билан қарамоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Маълумот ўрнида, Кунде жорий мавсумда Ла Лигада 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.