Хабарингиз бор, юртимиз U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақага 20-майдан бошлаб Тошкентда тайёргарлик кўра бошлайди.
U-23 терма жамоасига Қаршининг “Насаф” клуби футболчилари Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов ва Ҳусайн Норчаевлар чақирув олган, дея хабар беради "аждарлар" матбуот хизмати.