Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ашурматов: ““Пахтакор” ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди”

Баҳо:
+ | -

“Қўқон-1912” – Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Жуда оғир ўйин ўтказдик. “Пахтакор” кўп жабҳада биздан устунлик қилди. Афсуски, жамоамиз майдонда оғирроқ ҳаракат қилди. Айниқса, иккинчи бўлимда тўп назоратини бутунлай “Пахтакор”га бериб қўйдик. Четдан қараганда, “Пахтакор”ни гол уриши борасида хавотир бор эди. Тўпни ҳимоямиздан узоқлаштириш учун Жавоҳир Сидиқов ўрнига иккинчи ҳужумчини майдонга туширдик. Бироқ қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Афсуски, Драган Черан жароҳати сабабли шунча пайт ўйнамасдан туриб биз билан баҳсда захирадан майдонга тушиб чиройли гол урди. Маҳоратини яна бир бор кўрсатди. Тан олиш керак, “Пахтакор” бугун ғалабага нисбатан лойиқроқ эди. Лекин биз охиригача курашдик, марказий ҳимоячимизни ҳужумга ўтказдик. Жамоамиз сўнгги дақиқагача ҳаракат қилганига яраша Худо ҳам бизни қўллади, тақдирлади. Тўғри, уйимизда ғалаба қозонишимиз учун ўйнашимиз керак. Лекин “Пахтакор” бизни ҳимояланишга мажбур қилди. Охирида гол урганимизни инобатга олсак, дуранг бизни қониқтирди. Аммо мураббий сифатида тан олиш керакки, “Пахтакор” ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди.

- Қувондиқ Рўзиев билан Жавоҳир Сидиқовни алмаштиришингизга нима сабаб бўлди?

- Қувондиқ нисбатан ҳужумкорроқ футболчи. Айтиб ўтганимдек, иккинчи бўлимда тўп назорати “Пахтакор”га ўтиб кетди. Шу боис марказни кучайтириш учун, аммо Рўзиевни ёмон ўйнагани ёки қайсидир вазиятда хато қилгани учун эмас, балки марказни мустаҳкамлаш ва тўп назоратини ўзимизга олиш мақсадида Дилшод Раҳматуллаевни туширдик. У ҳимояга ҳам асосланган ва ҳужумларни ҳам бошлай олади. Балки бу нотўғри қарордир. Барибир Қувондиқ яхши ўйин кўрсатиб турганди. Жавоҳирни алмаштиришимизга келсак, тўлиқ куч билан югурмаса-да, жароҳат билан ўйнаяпти. Охирида чарчаб қолганди, юклама берганда оёғи шишиб кетяпти. Барибир охиригача ўйнашга тайёрман деяпти. Барибир уни ҳам алмаштиришга мажбур бўлдик. Биринчидан, жароҳатини инобатга олган бўлсак, иккинчидан тўпни дарвозамиздан узоқлаштириш ҳамда тўпни назорат қилиб, “Пахтакор”га босим ўтказмоқчи бўлдик.

- Санъат Шиховни ўйини унчалик қовушмади, унинг ўрнига Азимов ёки Маматхўжаевни тушириш имкони йўқмиди?

- Аваз Маматхўжаевни чақирганимда Мурод Холмуҳаммедовни ўрнига туширмоқчи эдим. “Металлург” билан учрашувдан кейин бир ярим ой давомида машғулотларда қатнаша олмади. Соғлигида муаммо бўлди. Ўтган сафар 15 дақиқага майдонга тушди. Бугун соғлигини таваккал қилиб майдонга туширдик. Шу сабабли уни ҳам алмаштирмоқчи эдик. Аммо ўзи охиригача ўйнамоқчилигини айтди. Фақат Шиховни эмас, бутун жамоамизни ўйини чиқмади. Бу вазиятда қайсидир футболчини айтмаган бўлардим. “Пахтакор” кучлироқ ўйин кўрсатди. Балки захирадан майдонга тушганларнинг ҳаммаси ҳам ўйинимизни кучайтирмагандир. Ўйиндан ва қилган ўзгаришларимиздан норози бўлишим мумкин. Лекин алоҳида кимнидир айбламаган бўлардим.

- Ислом Абдуллаев ва Мўмин Мелиев жароҳат олди, улар кейинги учрашувга тайёр бўладими?

- Ҳозир ичкарига кирганимизда ҳам ўзини ёмон ҳис қилаётганди. Шифокорларимиз ўйиндан кейин ҳам унга ёрдам кўрсатишди. Ўйлайманки, кейинги ўйингача тайёр бўлади. Бизда яна бошқа дарвозабонлар бор. Музаффар Абдуллаев ҳам, Нодир Ашурматов ҳам бемалол ўйнай олишади. Абдуллаевга тезроқ соғайишини тилаб қоламиз. Мўмин Мелиевга келсак, балки айрим вазиятларда мухлислар ундан норози бўлишгандир, лекин у катта ҳажмдаги ишни бажарди. Пенальти ишлади. Ҳимоячиларга босим уюштирди. Биринчи бўлимда учта ярим ҳимоячимиз ҳимоячиларга яқинроқ ўйнагани боис ҳужумда Мелиев якка курашларда ютиб, кейин тўп рақибга тушган пайтларда Мўминнинг ўйини унчалик кўзга ташланмай қолди. Уни ҳам соғлиги яхши, кейинги ўйинга тайёр бўлади.

Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати
Киритилди: 21:26, 18.05.2022.
Ўқилди: 1329 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.