"Ливерпуль" ва "Барселона" Бразилиянинг "Флуминенсе" клубини 20 ёшли ярим ҳимоячиси Андре Триндадега кўз тикишмоқда.
Ёш футболчи 2020 йилда Бразилия клубининг асосий таркибига кирган ва шу кунгача 70 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.
Триндаде ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди, лекин юқорида ва ўнг қанотда ҳам ўйнай олади.
Бразилиянинг NETFLU нашри хабарига кўра, футболчи Серхио Бускетсга ўринбосар сифатида қаралмоқда.
Айни дамда “Ливерпуль” ва “Барселона” клубларидан қизиқиш кучайди ва ҳар икки клуб ҳам ёш футболчини ўрганиб, унинг ривожланишини кузатишмоқда.