Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Андижон" - "Бухоро" ўйини олдидан

Баҳо:
+ | -

Про лиганинг 9-туридаги марказий ўйин шубҳасиз Андижондаги “Бобур Арена” стадионида бўлиб ўтади.

20 май санасида “Андижон” ҳамда “Бухоро” клублари иштирокидаги учрашувга гувоҳ бўламиз. Про лиганинг икки гигант жамоалари ўртасидаги баҳсга бўлган қизиқиш ҳар қачонгидан юқори даражада.

Ўз олдига Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган мазкур клублар бўлажак ўйинга жиддий тайёрланишяпти. “Бухоро” жамоаси ҳозирча про лигада ягона мағлуб бўлмаган клуб бўлиб турибди.

Ёдингизда бўлса, “Машъал” ҳам Андижонга ҳали мағлубият нималигини билмаган ҳолда келганди. Лекин илк мағлубиятини “Бобур Арена”да қабул қилиб олган.

Бевосита “Андижон” ҳамда “Бухоро” клублари иштирокидаги ўзаро учрашувлар тарихига назар соладиган бўлсак, шу пайтгача жамоалар 48 марта тўқнаш келишган. Мезбонлар 14 бор бухороликларни мағлубиятга учратган. Меҳмонлар бўлса 21 та ўйинда ғолиб чиққан. Яна 13 та учрашувда дуранг кузатилган. Тўплар нисбати: 64х80 “Бухоро” фойдасига.

Ушбу клублар охирги марта 2020 йилги мавсумда Суперлигада тўқнаш келишган. Ўшанда “Андижон” сафарда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган ва ўз майдонида “Бухоро”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

Умуман айтганда, “Бургутлар” “Бухоро”га қарши беллашувларда охирги учта ўйиндан бери ютқазмаяпти.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 23:40, 18.05.2022.
Ўқилди: 1515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.