"Барселона" "Севилья" ҳимоячиси Жюл Кундени сотиб олмоқчи, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Манбага кўра, каталонияликлар ҳимоячи Сержиньо Дестни Кунденинг нархини пасайтириш учун шартномага киритиши мумкин.
Француз жорий мавсумда “Севилья” сафида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
23 ёшли футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2024 йилнинг июнида якунига етади. Transfermarkt портали футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.