Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Арсен Венгер: «Бутун Европада қизиқ ҳолатга гувоҳ бўляпмиз»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Бенземада 30 ёшга қадар 2-3 кило ортиқча вазн бор эди. Ҳозир эса у ҳақиқий атлет ва жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиси. Карим Бензема ақлли ўйин ва самарадорлик намойиш этмоқда. У амалга ошираётган ишлар оддий ва ақлли. У ўйин ритмидан ҳаммадан кўра яхшироқ ҳис қила олади.

Бутун Европада қизиқ ҳолатга гувоҳ бўляпмиз: ёши катта футболчилар — энг самарадор. Роберт Левандовски, Карим Бензема, Златан Ибраҳимович 35, ҳаттоки 40 ёшда ҳам голлар уришмоқда.

Европанинг энг яхши ҳужумчилари — 30 ёшдан катта футболчилар. Улар рақибнинг ҳар бир хатосидан фойдаланишмоқда», – деди «Арсенал» клуби собиқ устози.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:28, 19.05.2022.
Ўқилди: 3975 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик