Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби дарвозабони Кевин Трапп “Рейнжерс”га қарши Европа лигаси финалида энг яхши футболчи деб топилди.
Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақти дуранг (1:1), пенальтилар серияси эса 5:4 ҳисобида якунланди.
31 ёшли дарвозабон пенальтилар сериясида 5 та сэйв ва битта пенальтини аниқ амалга оширди.
Ўйиндан сўнг Трапп "Man Of The Match" мукофотини олди.