Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Лацио" Украина чемпионатидан футболчи сотиб олди

Баҳо:
+ | -

"Шахтёр" ярим ҳимоячиси Маркос Антонио "Лацио"га ўтди, деб хабар бермоқда журналист Николо Скира.

Манбага кўра, Рим клуби футболчи учун саккиз миллион евро тўлайди, "Шахтёр" яна икки миллион евро бонус олади. Футболчи билан шартнома 2027 йилгача мўлжалланган, йилига икки миллион евро маош олади.

Антонио Украина клубига 2019 йилнинг феврал ойида португалиялик “Эшторил” жамоасидан 3,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Transfermarkt портали уни 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда 21 ёшли бразилиялик футболчи “Шахтёр” сафида барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:22, 19.05.2022.
Ўқилди: 1083 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.