Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

"Челси" "Милан" сардорига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Милан" ҳимоячиси Алессио Романьолига "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Манба берган хабарга кўра, Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсен кетганидан сўнг, бўшаб қолган ҳимоя чизиғини тўлдириши мумкин бўлган бу трансферга шахсан "кўклар" бош мураббийи Томас Тухель қизиқмоқда. Улардан ташқари "Челси"ни Сезар Аспиликуэта ва Маркос Алонсони ҳам тарк этиши мумкин.

Ушбу шартнома ёзда тугайдиган Романьолига "Барселона", "Севилья", "Бавария" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Ҳимоячи 2015 йилдан бери “Милан”да тўп суради, жамоа сардори ҳисобланади.

Жорий мавсумда 27 ёшли италиялик футболчи “россонерилар” сафида барча турнирлар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt уни 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:45, 19.05.2022.
Ўқилди: 2064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6087]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3000]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2779]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2766]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1969]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1949]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1937]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1928]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1664]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1575]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик