Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Қизиқ! Роналду бу рўйхатда йўқ

Баҳо:
+ | -

 

Англия премьер-лигасида мавсум якунида анъанавий тарзда натижалар сарҳисоб қилинади ва энг яхшилари танланади. Номинациялардан бири “Энг яхши футболчи” мукофотидир. 2021/2022-йилги мавсум учун номзодлар рўйхатига: “Манчестер Сити”нинг икки футболчиси (Жоау Кансело ва Кевин Де Брюйне), “Ливерпул”нинг икки футболчиси (Трент Александр-Арнольд ва Муҳаммад Салоҳ), “Арсенал”дан Букайо Сака, Сон Хён Мин (“Тоттенхэм”), Жаррод Боуэн (“Вест Хэм”) ва Жеймс Уорд-Проус (Саутгемптон"). Роналду эса бу рўйхатдан тушиб қолган.

Кўпчилик учун бу қарор ғалати туюлди. Португалиялик футболчи мавсумнинг энг яхши тўпурарлари қаторидан жой олди (фақат Салоҳ ва Сон ундан кўпроқ гол урган). Роналду икки марта (сентябрь ва апрель) ойнинг энг яхши футболчиси бўлган.

Футболчиларни Олий лига ҳомийлари йиғадиган махсус комиссия танлайди. Унинг таркибига футбол бошқарув органлари аъзолари, ОАВ вакиллари ва мухлислар киради.

Салоҳ, Де Брюйне, Александр-Арнолд ва Сон Хён Миннинг номзодлари ҳеч қандай савол туғдирмайди, қолганлари-чи? Улар ростан Роналдудан яхшироқ мавсум ўтказдими?

Жоау Кансело (“Манчестер Сити”)

У клубининг жуда муҳим футболчисига айланди. Гарчи у бундай ажойиб статистикага эга бўлмаса-да (мавсумнинг 35 ўйинида - битта гол ва етти голли узатма), Канселу турли позитциларда ўйнайди, у Гвардиоланинг махфий қуроли. Жамоадаги энг яхшилардан бири? Ҳа. Лекин бу "мавсумнинг энг яхши футболчиси"га давогарлар қаторига кириш учун етарлими?

Букайо Сака (“Арсенал”)

"Арсенал"даги энг сермаҳсул (11+6), аммо Фердинанднинг ғазабини тушуниш мумкин. Сака бошқалар қаторида ажойиб футболчи. Эмил Смит-Роу ҳам олдинга силжиди, Эдегор умуман сардорга айланди. Шу билан бирга, Сакани ҳақиқий лидер деб аташ мумкин эмас.

Жаррод Боуэн (“Вест Хэм”)

Девид Мойес яратган "Вест Хэм"нинг энг яхши футболчиси Боуэн ҳисобланади. Боуэн ажойиб  статистикага эга (12+12), у турли позициялардан ҳимояни бузади (қанот ярим ҳимоячиси, ҳужумчи, “ўнлик” ҳам эди).

Жеймс Уорд-Проус (“Саутгемптон”)

Мана, "Саутгемптон" сардори Уорд-Проус умуман клуб билан лигада қолиш учун курашмоқда. Жеймс ҳам ажойиб мавсум ўтказди (9+5), у жарима зарбаларидан ҳаммани даҳшатга солмоқда, у Англия терма жамоасига жалб қилинди.

"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг аллақачон Роналдуни сақлаб қолишни исташини айтган бўлса-да, шахсий кўрсаткичлар бўйича у бундай яхши мавсумни яна такрорлаши олиши даргумон. Шундай қилиб, эҳтимол, Премьер-лига тарихига кириш учун сўнгги имкониятни қўлдан бой берди.

Бунгача Криштиану бу совринни икки марта - 2007 ва 2008 йилларда қўлга киритган.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 22:28, 19.05.2022.
Ўқилди: 8055 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.