Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

АҚШ терма жамоасининг эркак ва аёл футболчилари маошлари тенглаштирилди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича АҚШ аёллар терма жамоаси аъзолари эркаклар терма жамоаси аъзолари билан бир хил мукофот пуллари оладиган бўлишди.

Жаҳон футболида «маошларнинг тенглашиши» биринчи марта юз бермоқда.

Сўнгги йилларда америкалик спортчи аёллар майдондан ташқарида ҳам фаол кураш олиб боришди. Эркаклар билан бир хил маошга лойиқмиз, мухлисларимиз етарли, натижаларимиз ҳатто юқорироқ, дейишди.

Кеча, 18 май куни АҚШ футбол федерацияси янги ҳужжатни имзолади. Унда халқаро турнирларда, жумладан, жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларида эркаклар ва аёллар учун бир хил мукофот пули берилиши мустаҳкамлаб қўйилди. Бундан буён мукофот учун ажратиладиган пуллар ўртада тенг бўлинади.

Четдан қаралганда, маошлардаги тафовут яққолроқ кўринади, масалан, 2018 йили Россиядаги футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликка эришган Франция эркаклар терма жамоасига 38 миллион доллар мукофот пули берилган. Кейинги йили жаҳон чемпиони бўлган АҚШ аёллар терма жамоасига эса 4 миллион доллар теккан, ўртадаги фарқ — 9,5 баравар!

Манба: zakovat.uz
Киритилди: 23:45, 19.05.2022.
Ўқилди: 1568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5391]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4118]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3440]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3168]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3063]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2964]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2554]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2394]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2368]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик