Бельгия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жон Оби Микел "Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар нима учун "Сатьяго Бернабеу"да муваффақиятсизликка учраганини тушунтирди.
«Мен ҳамиша Эден Азар энг иқтидорли футболчилардан бири эканини таъкидлаб келганман. Унда ҳамма нарса бор — тезлик, куч, маҳорат ва техника. У дарҳол Лионель Месси ва Криштиану Роналду изидан боришга қарор қилди. Футболчи ҳақиқатан ҳам улар каби бўлишни истаганида, бунга эришиши мумкин эди.
Баъзида Азар ўзи ҳақида: «Агар зўр футболчи бўлишни истаганимда, бўла олардим. Мен Месси каби бўла олмасдим, боиси, у ўзга сайёралик. Аммо, Роналду каби бўлишим ва ундан ҳам ўтишим мумкин эди», — дерди. Унинг оғзидан мана шундай сўзлар чиққан. Аммо Эден ўйинга садоқатли бўла олмади. У машғулотда ёмон ишлайди. Очиғини айтсам, у мен дуч келган футболчилар орасида машғулотда энг ёмон ишлайдиганлардан бири.
Нима учун "Реал"да унинг ўйинлари ёмонлашиб кетди? Эден, Эден, Эден... Эҳ! У яхши футболчи бўлгани учун унга ҳеч ким ҳеч нарса гапирмаган. У шанба кунги баҳсда зўр ўйнаб, қаҳрамонга айланиши мумкин. Аммо душанба ва сешанба кунлари машғулотга келардию, ўзини гўёки у ерда йўқдек тутарди. Шунчаки бир жойда турарди ёки у ёққа - бу ёққа юрарди.
Барча яккакурашларда иштирок этади, бир-бири учун жанг қилади, машғулотдаги ўйин пайтида бир-бирига бақиради, аммо у буларнинг ҳеч бирини қилмасди. Аммо майдонда яхши ҳаракат қиларди. Баъзи инсонларга шунчалик кўп иқтидор берилиши — адолатсизлик!» – деди Оби Микел.