"Челси" "Атлетико" ҳимоячиси Ренан Лодини сотиб олмоқчи. Лондон клуби бош мураббийи Томас Тухель футболчи билан жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтиришга умид қилмоқда.
Fichajes нашрининг хабарига кўра, агар фойдали таклиф тушса, "Атлетико" футболчи билан хайрлашишга тайёр. Футболчига "Ньюкасл" ҳам қизиқмоқда.
"Челси" ёзги трансфер ойнасида бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳимоячини йўқотиши мумкин. Аввалроқ, Маркос Алонсо ва Сезар Аспиликуэта "Барселона"га ўтишга яқин экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Лоди жорий мавсумда Ла Лигада 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.