Ўзбекистон 2023 йилда яна бир нуфузли мусобақа — 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Турнирнинг финал босқичи йўлланмаси учун саралаш баҳслари сентябрь ойида ўтказилади. Саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 24 май куни ОФК қароргоҳи жойлашган Куала Лумпур шаҳрида ўктазилади. ОФК қуръа олдидан жамоаларни саватларга ажратиб чиқди.
Ўзбекистон энг охирги — 5-саватчага жойлаштирилди. Боиси, ёшлар терма жамоамиз 2018 йилги Осиё чемпионатининг финал босқичига чиқа олмаганди. Жамоамиз Тожикистонда ўтказилган саралаш босқичидан ўта олмаганди. Шу боис, бу сафар сўнгги саватчадан ўрин олдик.
Дарвоқе, ушбу ёшдаги терма жамоалари ўртасида 2020 йилги мусобақа Ўзбекистонда ўтказилиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси туфайли мусобақалар бекор қилинди.
Ўзбекистон бу галги саралаш босқичи натижасидан қатъи назар мезбон сифатида қитъа чемпионатининг финал босқичида иштирок этади. Саралаш босқичи бу сафар Шарқ ва Ғарб минтақаларига ажратилмайди. Саралаш босқичида мезбонлик қиладиган 10та мамлакатнинг номи аниқ. Улар ўзаро бир саватчадан ўрин олишмайди.
10та гуруҳ ғолиби ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасида 5та энг яхши натижага эга бўлган жамоа юртимиз майдонларида ўтадиган турнирга ташриф буюради. Осиё чемпионатида юқори 4та ўринни эгаллаган жамоалар 2023 йилнинг куз фаслида Индонезияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига саралаш босқичи қуръаси учун саватчалар
1-саватча: Саудия Арабистони (мезбон), Тожикистон (М), Индонезия (М), Иордания (М), Таиланд, Япония, Австралия, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар
2-саватча: Ироқ (М), Уммон (М), Баҳрайн (М), Хитой, Вьетнам, Хитой Тайпейи, Малайзия, Сурия, Эрон, Яман
3-саватча: Қирғизистон, Мўғулистон, Бангладеш, Фаластин, Ҳиндистон, Мьянмар, Ливан, Макао, Гонконг, Филиппин
4-саватча: Лаос (М), Туркманистон, Сингапур, Шарқий Тимор, Малдив, Бруней, Шри Ланка, Непал
5-саватча: Афғонистон, Гуам, Кувайт, Шимолий Мариана, Ўзбекистон, Бутан