Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Рангник: "Агар "МЮ" тўғри менталитетга эга ўйинчиларни йиғса юқори поғонага қайтишига шубҳам йўқ"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник жамоанинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари ҳақида гапирди.

Шунингдек, немис мутахассиси яқин орада клубнинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг билан потенциал янги футболчиларни муҳокама қилишини айтди.

“Ҳозир мен Эрик тен Хаг билан алоқадаман, биз тез орада учрашамиз ва ёз учун режаларни муҳокама қиламиз. Агар биз тўғри ўйинчиларни, тўғри менталитетга эга ўйинчиларни йиға олсак, клуб тез орада юқори поғонага қайтишига шубҳам йўқ. Балки бунинг учун бир эмас, иккита, балки учта трансфер ойнаси керак бўлар”, - деди Рангник матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Ральф Рангник келаси мавсумдан бошлаб МЮ маслаҳатчиси лавозимига ўтади. Немис бу лавозимни Австрия терма жамоаси мураббийи фаолияти билан бирлаштиради.

Киритилди: 21:45, 20.05.2022.
Ўқилди: 1570 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [7812]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5603]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2583]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2129]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [1958]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1632]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1555]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1476]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1470]

Флик Кунденинг позициясини ўзгартирмоқчи [1396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик