Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

А серия. Шомуродов асосий таркибда майдонга тушган ўйинда «Рома» йирик ғалабага эришди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия А сериясининг сўнгги, 38-турида «Рома» 20 май, жума куни «Торино» билан баҳс юритди.

«Торино» мезбонлигида ўтган баҳс 3:0 ҳисобида «Рома»нинг ғалабаси билан якунланди. Дастлаб биринчи бўлимда Тэмми Абраҳам дубль қайд этиб, меҳмонларнинг устунлигини таъминлади. Англиялик ҳужумчи биринчи вазиятда осонлик билан ҳимоячиларни доғда қолдириб гол урган бўлса, иккинчи вазиятда 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. 78-дақиқага келиб Лоренцо Пеллегрини ҳам пенальтидан гол уриб, ўйинга якуни нуқтани қўйди.

Қайд этиш керак, мазкур учрашувда «Рома»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2021 йилнинг 4 декабридан бери илк марта асосий таркибда майдонга тушди. «Бўрилар» ўшанда «Интер»га қарши баҳс олиб борганди. Шомуродов кеча 76-дақиқада сариқ карточка олди ва ўша дақиқада захирага олинди. Элдор учун мазкур огоҳлантириш мавсумдаги иккинчиси бўлди.

Шу тариқа, «Рома» мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлади. Жозе Моуриньо жамоаси умумий ҳисобда 63 очко жамғарди.

Жамоа ҳар қандай ҳолатда ҳам 6-ўриндан пастга тушиб кетмайди ва Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди — ҳозирча бешинчи бўлиб турибди. 6-поғонадаги «Лацио»нинг ҳисобида ҳам шунча очко мавжуд. Агар «Лацио» билан очколар тенг келиб қолса, ўзаро қарама-қаршиликлардаги устунлик римликлар томонда. Шунингдек, «Рома» Конференциялар Лигаси финалида қатнашади, ҳал қилувчи ўйиндаги ғалаба жамоага Европа Лигаси йўлланмасини тақдим этади.

А серия, 38-тур баҳси
20 май, жума
«Торино» — «Рома» 0:3
Голлар: 0:1 – 33 Абраҳам, 0:2 – 42, пенальти Абраҳам, 0:3 – 78, пенальти Пеллегрини.
«Торино»: Бериша, Айна, Родригес (Буонжорно, 46), Лукич, Зима, Ансалди (Сек, 46), Прат, Брекало (Пьяца, 46), Побега, Риччи (Мандрагора, 84), Белотти (Пеллегри, 68).
«Рома»: Руй Патрисиу, Манчини, Кумбула, Рожер, Спинассола (Виня, 83), Залевски (Карсдорп, 58), Сержиу Оливейра (Кристанте, 58), Верету, Пеллегрини (аш-Шаарави, 82), Шомуродов (Заниоло, 76), Абраҳам.
Огоҳлантиришлар: Рожер (20), Ансалди (21), Шомуродов (76), Буонжорно (78).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:14, 21.05.2022.
Ўқилди: 8314 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2305]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2121]

Фергюсоннинг тоби қочди [1963]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1960]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1554]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1531]

Суперлига. «Нефтчи» Олмалиқда очко йўқотди, ОКМК дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди [1461]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1324]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1321]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1164]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик