Мадриднинг “Реал” клуби қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан шартномани узайтиришга деярли рози бўлди, дея хабар беради Globo Esporte.
Манбанинг хабарига кўра, футболчининг янги шартномаси 2028 йилгача маоши сезиларли даражада оширилган ҳолда тузиб чиқилади. Бразилиялик ёш футболчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.
Ла Лиганинг жорий мавсумида Винисиус Жуниор 34 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 13 та голга ассистентлик қилди.