"Удинезе" ҳужумчиси Жерар Делофеу "Наполи"га ўтишга яқин турибди, деб хабар бермоқда Calciomercato нашри.
Манбага кўра, неаполликлар футболчи учун "Вест Хэм" клуби билан курашмоқда. Футболчининг ўзи ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартиришга тайёр, аммо Италияда қолишни афзал кўрмоқда.
Делофеу “Удинезе” сафида 2020 йилдан буён тўп суради. Футболчининг шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
Жорий мавсумда 28 ёшли испаниялик “оқ-қоралар” сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали "Барселона" тарбияланувчисини 10 миллион еврога баҳоламоқда.