Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Қаҳрамон Асланов мақоласи: Мбаппе ҳақида

Баҳо:
+ | -1

2016 йилда 25 ёшда бўлган Оскар бирданига «Челси»дан «Шанхай»га ўтиб кетганди. Катта пул эвазига. Бемалол айтиш мумкинки, Оскар ўшанда карьерасини пулга алмашган - Европада кўзга кўринган футболчи Хитойга кетса, футболдан кетди дегани - балки футбол ўйнаб юргандир, билмаймиз, кўрмаймиз. Терма жамоага чақирилмайди, голлари ижтимоий тармоқларда айланмайди, «Олтин тўп» номзодлари икки юзталигида исмини учратмаймиз. Оскар даражасидаги иқтидор учун бу футболдан кетиш эмасми?

Бир қараганда, Килиан Мбаппенинг «Реал»ни рад этиб, «ПСЖ»да қолиш қарори шу ҳолатга ўхшайдигандек туюлади. Франция жуда бир Хитой ёки АҚШ бўлмасаям, футбол жамоатчилиги эътиборидан четроқда. Ростанамда, қаранг, Франция чемпионатида «Метц» ёки «Ренн»га кўплаб гол уриб юриш мумкин, дунё қайрилиб ҳам қарамайди. Буни «Барселона»дан Парижга борган Неймар ҳам ўз танасида ҳис қилган, бир муддат ўзини бахтсиз қилиб юрганди ҳам. Наҳотки, болаликдаги «Қироллик клуби» орзуси, «эл-классико»ларнинг янги қаҳрамони бўлиш имкониятини қанчадир юз миллионга алмашса-я? Ахир «Реал» ва «Барса» бу дунёни иккига бўлиб юборувчи клуб, қанақа тузсиз одамсиз-е, Килиан! :)

Аммо бир қараганда шундай, холос. Манимча, Мбаппе агар Парижда яна ўйнаш учун ақлбовар қилмас пул олиш таклифига кўнмоқчи бўлса айни вақти ҳозир. Идеал палла.

Сабаби, бу мавсум уникал. Шу маънодаким, келаётган мавсум ўз ичига жаҳон чемпионатини олади. Мундиал мавсум бошида ёки охирида эмас, айнан мавсум ичида бўлиб ўтади. Бу нима дегани?

Биринчи ва ягона марта Франция чемпионати вакили мавсум давомида ракурсимиздан йўқолиб қолмайди.

«ПСЖ»нинг ўз юлдузларини маҳрум қилиб қўядиган ягона статус шу эди - қанча гол уринг, қанча ассист амалга оширинг, қанчалик зўр ўйнанг, шу ишни Мбаппе қилди ҳам шу йили, барибир дунё эътиборидан четдасиз. Сизни Бензема, Салоҳ ёки ҳатто Сандро Тонали даражасида ҳам эслашмайди. Мбаппе ҳақида хабарлар фақат Чемпионлар Лигасида гол урганда ва «Реал»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўлганида ўқилди холосдек гўё. Тўғрими?

Бу сафар унақа бўлмайди. Кузда Мбаппе «ПСЖ»да ўйнамай турсаям бўлади - жаҳон чемпионати бор. Қатардаги турнирнинг ўзи футболчи учун ярим мавсумга етади. Барибир барча чемпионатлардаги биринчи давра, у ерда боксинг дэй бўладими, бошқами, фарқи йўқ, мундиал соясида қолиб кетади. Мундиал қаҳрамонлари асосий планга чиқишади.

Баҳорда эса, Чемпионлар Лигаси. Катта эҳтимол билан у ерда «ПСЖ» ҳам бўлади. Бенземадан сўранг, ЕЧЛ ўйинлари ўз даражаси билан ҳар қандай чемпионатнинг чемпионлик интригаларига соя солишга қодир. Шубҳасиз.

Яъни, Мбаппе бу сафар энди «ПСЖ»да ўйнасаям, худди Бензема, Салоҳ, Де Брюйне ва бошқа, гўёки каттароқ лигалардаги ҳамкасблари бир бир қаторда кўз ўнгимизда бўлади. Қаердадир четда, Франция чемпионатида юргандек тасаввур бўлмайди.

Бошқа оддий йилларда «Реал» ёки «Барселона» Мбаппега Париж бера олмаётган нимадирни таклиф қила оларди, албатта. Аммо бу сафар эмас.

Жаҳон чемпионати мезбонлигини ютволиб, уни қишга кўчиришга эришган қатарликлар қайсидир маънода, билмаган ҳолда, Мбаппени келажакда бир кун олиб қолишга замин ҳозирлаган бўлиб чиқишди.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 05:37, 22.05.2022.
Ўқилди: 3724 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [6209]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3582]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3135]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2723]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2692]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2668]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2588]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2493]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2293]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1972]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.