Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Илья Геркус: «Осиё - Россия футболи учун майдон»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» (Москва) собиқ президенти Илья Геркуснинг фикрича, Россия футболи ҳозирги ҳолатда Осиёга юзланиши керак.

Ҳар ҳолда, халқаро турнирлардан четда қолиш ярамайди, мутасаддилар мамлакат футболининг кейинги тақдири ва ривожланиш стратегиясини ўйлашлари шарт.

- «Телеграм»да РФИнинг ОФКга ўтиши юзасидан фаол ташвиқот олиб боряпсиз. Ўзи Осиёда рус футболини қабул қилишадими, кутишяптими?

- Айни шу йўналишда ишлаш керак. ОФКда 47та аъзо бор ва уларни ишонтириш талаб этилади. Менимча, бу - реал мавзу. Дейлик, Марказий Осиёда камида 4та тарафдоримиз мавжуд. Қолаверса, Хитой, Мўғулистон, Эрон, Сурия, КХДР, Вьетнам ва Камбоджа ҳам бизга хайрихоҳ. Яна Ҳиндистон билан орамиз яхши. Қисқаси, иттифоқчиларимиз етарли. 

- Аммо Япония ҳам бор...

- Айтайлик, Япония ва Авс­тралия қарши чиқар, Жанубий Корея ҳам. Лекин конфедерация аъзоларининг ярмидан розилик олинса, кифоя қилади. Араб мамлакатлари ҳам кўп жиҳатдан биз томонда. 

- ОФКга қўшилиш ихтиёрий равишда паст савияга ўтиш эмасми?

- Афсуски, ҳозир ҳеч қаерда эмасмиз. Ҳеч нарсасиз қолиш яхшими ёки Осиёда ўйнаш? Агар Европа ва Осиё ўртасида танлов бўлганида, бошқа гап эди.

- Вячеслав Колосков сўзларидан иқтибос: «Осиёда пул йўқ, парвозлар ҳажми катта, эътибор паст. Шундай экан, бу масала муҳокамага арзимайди»...

- Биринчидан, ОЧЛ даражасида парвозлар қисман қисқартирилган. Иккинчидан, логистика борасида катта муаммога йўлиқмаймиз. Жамоалар ҳудудларга асосан, гуруҳларга бўлинади. Яъни дейлик, Авс­тралия томон учишга тўғри келмайди. 

- Ғоя молиявий жиҳатдан қанчалик фойдали?

- Ҳа, мукофот пули Европадагидан анча кам. Аммо Европада ҳозир ҳеч вақо олмаймиз-ку. 

- Россия термасининг Осиё жамоаларига қарши ўйин­лари юртимизда қизиқиш уйғотадими?

- Қизиқарли ўйинлар йўқ эмас. Масалан, Ўзбекистон термаси билан. Ҳар ҳолда, қўшнилармиз. Эрон термаси билан учрашиш қизиқ эмасми? Японларга қарши ўйнашчи?

- Россияда ОЧЛ ўйинларини томоша қилишармикан?

- Нега кўришмас экан? Тақвимдаги бўшлиқни қандай тўлдирамиз? Ҳа, бундай ўйинлар клубларга катта даромад келтирмайди. Бошқа томондан, иттифоқ даврида жамоаларимиз тез-тез турнега чиқиб, обрў-эътибор қозонган. Яъни футбол барчани бирлаштиради. Анъаналарни қайта тиклаш мумкин. Қолаверса, Осиёдан энг кучли футбол давлати бўлиб чиқсак, ёмонми? Ўзимизни ҳурмат қилишимиз, англашимиз зарур. Европадаги савиямизни биламиз-ку.

Манба: sport-express.ru, 

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: iff.uz
Киритилди: 13:00, 22.05.2022.
Ўқилди: 1534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик