Луис Кампос "ПСЖ" спорт директори лавозимида Леонардони алмаштиради.
Ҳозирда Испаниянинг "Сельта" клубида стратегик маслаҳатчи бўлиб ишлаётган португалиялик мутахассис яқин кунларда "ПСЖ"нинг янги спорт директори сифатида расман таништирилади. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.
57 ёшли Кампос 2017 йилнинг июльидан 2020 йилнинг декабрьигача “Лилл”да спорт директори сифатида машҳур бўлган. Илгари у “Монако”да ҳам техник директор бўлган ва 2012/13 йилги мавсумда “Реал”да скаут сифатида ишлаган.