"Милан" ҳимоячи Фикайо Томори учун янги шартнома таклиф қилмоқчи.
The Telegraph нашрининг ёзишича, “россонерилар” инглиз футболчисини чемпионликни қўлга киритишда муҳим рол ўйнагани учун мукофотламоқчи. Томори жамоадаги бошқа ўйинчиларга қараганда кўпроқ ўйинларда майдонга тушган.
Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув яна уч йилга мўлжалланган, аммо "Милан" уни яхшилашни ва Фикайони асосий ўйинчига айлантирмоқчи.
Томори жорий мавсум А Серияда 31 та ўйинда майдонга тушди.