Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигасида кимни ғалаба қозонишини мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Менинг жавобим ҳаммага бирдек ёқмайди, бироқ мен ҳаммани хурсанд қилишни хоҳлайман. Барча нарса адолатли бўлишни яхши кўраман. Агар кимдир Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга лойиқ бўлса, бу "Реал Мадрид"дир", - дейди Энрике.
"Реал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги Чемпионлар лигаси финали 28 май куни Парижда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
Жамоалар 2018 йилда Чемпионлар лигаси финалида тўқнаш келишган ва унда Мадрид клуби 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўша баҳсда "Реал"нинг голларига Карим Бензема ва Гарет Бэйл муаллифлик қилган бўлса, инглизларнинг ягона голи Садио Мане номига ёзилган.
Маълумот ўрнида, Энрике олдин Каталониянинг "Барселона" жамоасини бошқарган.