Футзал бўйича Биринчи лига ўйинлари ниҳоясига етди. 15 турдан иборат мусобақанинг сўнгги турига қадар совриндорларнинг номи маълум бўлмаганлиги лиганинг мавқеини исботлади. Учинчи ўрин учун “Дизак”нинг имконияти баландроқ эди, дуранг, ҳатто битта тўп фарқидаги мағлубият ҳам “Дизак”нинг фойдасига ишлар эди. Учрашувнинг дастлабки олти дақиқасида жиззахликлар навоийликлар дарвозасига учта гол киритишиб, масалани узил-кесил ҳал қилиб бўлгандек эди, бироқ “Қизилқум” футзалчилари чинакам матонат кўрсатиб, ўйинни талаб қилинган иккита гол фарқида ўз фойдасига ҳал қилишнинг уддасидан чиқишди.
Биринчи ва иккинчи ўринларга курашган ВМВ ҳамда “Когон Oil Star” жамоалари ўртасидаги ўйин ҳам жиддий курашларга бой бўлди. Тенг кучли жамоаларнинг баҳсида омад тошкентликларга кулиб боқди. ВМВ Биринчи лига ғолиби сифатида Олий лигага йўлланма олди. “Когон Oil Star”да ҳам ҳали имконият бор. Фурқат Хайруллаев шогирдлари энди Олий лиганинг 11-жамоаси – “Динамо” билан ўтиш учрашувида майдонга тушади. Ўйиннинг тартибига биноан мазкур баҳс бир жамоанинг иккита ғалабасига қадар давом этади. Плей-офф учрашувига 26-28 май кунлари Жиззах шаҳри мезбонлик қилади.
Футзал. Биринчи лига.
Тошкент. “Бунёдкор” футбол академияси спорт зали. 5-тур.
Иккинчи кун. 22 май, якшанба
ҚИЗИЛҚУМ – ДИЗАК – 5:3 (1:3). 67 томошабин.
Ҳакамлар: Санжар Назаров, Ойбек Каллахўжаев, Азиз Каримов
Назоратчи: Сергей Петров
Комиссар: Жамшид Имамов
Голлар: Азизжон Шаҳаров (18, 28), Жалолиддин Эгамов (36, 35), Аллаёр Садиров (32) – Сухробжон Айтбоев (3), Жаҳонгир Нарзуллаев (5), Назарбек Усмонов (6)
Огоҳлантиришлар: Аллаёр Садиров (16), Азимжон Шамсутдинов (34) – Урозбой Норбоев (9).
ВМВ – КОГОН OIL STAR – 3:1 (1:1). 255 томошабин.
Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Адҳам Рихсибоев, Ил\ом Абдулаков
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Жамшид Имамов
Голлар: Азиз Маматов (9), Асли Муҳаммадиев (29), Сирожиддин Шокиров (34) – Соҳиб Нарзуллаев (15-пен.)
Огоҳлантиришлар: Бекзод Амануллаев (14), Фернандо Де Соуза (28), Суннат Қуролов (36) – йўқ.
ФИДОКОР – МАШЪАЛ - -:+.