Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Баҳодир Аҳмедов якунланган футзал мавсуми ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

21 май куни футзал бўйича Олий лига-2021/22 мавсуми якунланди. Чемпионликни қўлга киритган «Жиззах-Кентекс» жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. У мавсум борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу мавсумни ташкилий масалалар бўйича алоҳида таъкидлаб ўтадиган жиҳатлари кўп бўлди. Биринчидан, ЎзПФЛ учрашувларни жонли эфирга олиб чиқди. Бу футзални янада оммавийлаштиришга ёрдам беради.

Иккинчидан, U18 Чемпионатига асос солинди. Бу мени жуда қувонтирди. Ушбу мусобақага терма жамоа учун ёш футзалчиларни тайёрлаб берувчи фабрика сифатида қараса ҳам бўлади.

Жамоа бош мураббийлари ва сардорлари, шунингдек мухлислар ўртасида овоз бериш йўли билан мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Бу мавсум менинг бош мураббий сифатида биринчи тажрибам бўлди. Энг яхши мураббий сифатида эътироф этишларини кутмагандим. Бунинг учун жамоам ўйинчиларига, барча ҳамкасбларимга ва мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

Таркибимизда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев майдонга тушди. Менинг фикримча, бу футзалчиларга қўшимча мотивация бўлди. Вилоят раҳбари профессионал спорт билан шуғулланишини алоҳида эътироф этиш лозим", — деди Баҳодир Аҳмедов.

Манба: https://t.me/Futzal_chempionati
Киритилди: 23:16, 23.05.2022.
Ўқилди: 1266 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.