Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Славче Войнески: "Кетма-кет дуранглардан кейин ғалаба жуда муҳим эди"

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" билан беллашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.

- Биз учун руҳан оғир ўйин эди. Чунки сўнгги икки ўйинда қўшимча дақиқаларда очколарни бой бердик. Ўйинни яхши бошладик, тўпни назорат қилдик ва кўпроқ ҳужумлар қилдик. Иккинчи бўлим эса оғир ўтди. "Локомотив" олдинга ўйнади, яхши босим ўтказди. Биз эса тўпни ўзимизда сақлашга ҳаракат қилдик. Иккинчи голдан кейин иккала жамоа вакилларида ҳам яхши вазиятлар бўлди, бироқ улар голга айланмади. Бизнинг салбий тарафимиз ҳам шу, вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Турғунбоев ва Эркинов термага номзод футболчилар, улар бундай вазиятлардан фойдаланиши керак. Кейинги ўйинлар учун бу вазиятлар борасида ишлаймиз. Бугунги ўйин учун меҳмондўстлик ва яратиб берилган шароитлар учун "Локомотив" футбол клуби ишчи-ходимлари ва ташкилотчиларига миннатдорлик билдираман.

Достон Ҳамдамов "Пахтакор" футболчиси. Қатар жамоасидан ижарадан қайтиб келди ва бизнинг дастур бўйича иккинчи даврага тайёрланмоқда. У терма жамоада ҳам ўйнайди. Катанецнинг рўйхатини ҳали билмаймиз, одатда уни доимо термада кўрамиз. Шу сабабли унинг кейинги ўйинларда яхши ҳолатда бўлишини истаймиз.

Терма жамоаларда 15 йил ишладим, бу борада тажриба катта. Клублар термалар учун ишлаши, доимо қўллаб-қувватлаши керак. Чунки термалар доимо давлатнинг юзи бўлиб келган. Доимо улар учун футболчиларни юқори даражада ушлаб тура олиш керак. Саудия Арабистонида жуда тиғиз тақвимда ўйинлар ўтказдик. Бизга бу осон бўлмади. "Сепахан" ОЧЛда ўйинлар ўтказганидан кейин мамлакатида 10 кун дам олиб, кейинчалик чемпионат ўйинларига киришди. Биз эса май ойида ҳар уч кунда ўйнаяпмиз. Терма учун бу нормал ҳолат. Уларни қўллаб-қувватлаймиз.

Биз ҳали кўп нарсаларни ўзгартирадиган даражада кўп меҳнат қила олмаяпмиз. Бунга вақт керак. Бунинг учун футболчилар, клуб ва мухлислар билан ўзгаришлар зарур бўлади. Янги услубга ўтиш учун аввало янгича йўлларни танлаш, уларни қабул қила олиш муҳим. Клубда нималарнидир ўзгартириш осон иш эмас. Жамоани илк марта Анталияда кўрганимдан бери улардаги жиҳатларни ўзгартиришга ҳаракат қиляпман. Агарда тўлиқ жамоа билан бўлган кунларимни ҳисобласам, бу 55-60 кунни ташкил қилса керак. Шу кунлар ичида ўз имзони кўрсата олиш осон бўлмайди.

Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати
Киритилди: 01:31, 24.05.2022.
Ўқилди: 880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.