“Герта” Бундеслигага чиқиш ҳуқуқи учун жавоб плей-оффида “Гамбург”ни мағлуб этди — 2:0. Биринчи ўйин “Гамбург”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.
Берлин клуби таркибида Дедрик Боята ва Марвин Платтенхардт гол уришди.
Шундай қилиб, Феликс Магат шогирдлари юқори дивизионда қолиш имкониятини сақлаб қолишди.
“Герта” Германия чемпионатининг ўтган мавсумини 16-ўринда якунлаган.
Бундеслигага ўтиш ўйини
2-ўйин
"Гамбург" - "Герта" - 0:2
Голлар: Боята, 4 (0:1). Платтенхардт, 63 (0:2)
Гамбург: Ойер Фернандеш, Мухайм, Шонлау, , Хейер (Гиамерах, 82), Рор (Вагноманн, 58), Мефферт, Рейс, Киттель, Глатцель, Ятта (Кауфманн, 74)
Герта: Кристенсен, Платтенхардт (Бьеркан, 81), Кемпф, Боята, Пекарик, Боатенг (Дарида, 89), Тузар, Аскасибар, Сердар (Штарк, 85), Йоветич, Бельфодиль (Маолида, 81)
Огоҳлантиришлар: Боатенг, 30’. Йоветич, 37’. Тузар, 83’