Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

AFC U17 чемпионати. Ўзбекистон саралаш босқичида Жанубий Корея билан бир гуруҳдан ўрин олди

Баҳо:
+ | -

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига 2023 йилда Баҳрайнда бўлиб ўтса, турнирнинг финал босқичи йўлланмаси учун саралаш баҳслари октябрь ойи бошида ўтказилади. Бугун ОФК қароргоҳи жойлашган Куала Лумпур шаҳрида саралаш босқичига қуръа ташланди. Қуръани ватандошимиз Аваз Бердиқулов ўтказди.

Саралаш босқичи бу сафар Шарқ ва Ғарб минтақаларига ажратилмади. Қуръадан аввал 3-саватчадан ўрин олган Ўзбекистон "J" гуруҳига жойлашди. Ўсмирларимизга Жанубий Корея, Бруней ва Шри-Ланка рақиб бўладиган бўлди. Саралаш босқичи ўйинлар 5, 7 ва 9 октябрь кунлари Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтади.

10та гуруҳ ғолиби ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасида 5та энг яхши натижага эга бўлган жамоа Баҳрайн майдонларида ўтадиган турнирга ташриф буюради. Иккинчи ўринни эгаллаганлар рейтингини тузишда "А", "B", "С" ва "D" гуруҳларида 5-ўринни эгаллаган жамоанинг бошқа термалар билан натижаси чиқариб ташланади. "С" гуруҳи эса ҳақиқий ўлим гуруҳига айланди: Уммон, Ироқ, Қатар, Ливан ва Баҳрайн.

Осиё чемпионати финал босқичида юқори 4та ўринни эгаллаган жамоалар 2023 йилнинг куз фаслида Перуда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

AFC U17 чемпионати саралаш босқичи қуръаси натижаси:

"А" гуруҳи: Япония, Иордания, Сурия, Филиппин, Туркманистон
"B" гуруҳи: Индонезия, Малайзия, Фаластин, Гуам, Бирлашган Араб Амирликлари
"С" гуруҳи: Уммон, Ироқ, Қатар, Ливан, Баҳрайн
"D" гуруҳи: Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Мьянмар, Мальдив ороллари, Кувайт
"E" гуруҳи: Яман, Бангладеш, Сингапур, Бутан
"F" гуруҳи: Таиланд, Вьетнам, Хитой Тайпейи, Непал
"G" гуруҳи: Австралия, Хитой, Комбожа, Шимолий Мариана ороллари
"H" гуруҳи: Тожикистон, Афғонистон, Шарқий Тимор, Мўғулистон
"I" гуруҳи: Эрон, Гонконг, Қирғизистон, Лаос
"J" гуруҳи: Жанубий Корея, Бруней Доруссалом, Ўзбекистон, Шри Ланка

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:44, 24.05.2022.
Ўқилди: 2137 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.