Кириш Регистрация

Тухель "Челси" ҳужумчиларини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель Лондон клуби ҳужумчиларини ёмон ўйин учун танқид қилди.

Германиялик мураббийнинг фикрича, айнан ҳужумчилар томонидан киритилган голлар сонининг камлиги “кўклар”га ички чемпионатда “Манчестер Сити” ва “Ливерпул” билан рақобатлашишга имкон бермаяпти.

«Агар биз лиганинг кучли икки жамоасига яқинроқ бўлишни истасак, ҳужум чизиғида устунлик керак. Мен бармоғимни кўрсатмаяпман ва ҳеч кимни айбламайман, лекин бизга барча ўйинчиларнинг юқори кўрсаткичлари керак”, - деди Тухель The Guardian билан суҳбатда.

Ҳозирда Тухел ихтиёрида иккита ҳужумчи бор: Ромелу Лукаку ва Тимо Вернер. 29 ёшли Лукаку ўтган мавсумда АПЛда 26 ўйинда 8 гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. 26 ёшли Вернер 21 ўйинда 4 та гол урди ва битта голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 13:17, 24.05.2022.
Ўқилди: 2462 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.