Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

AFC U20 чемпионати. Ўзбекистон саралаш босқичида қийин гуруҳдан ўрин олди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон 2023 йилда яна бир нуфузли мусобақа — 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Турнирнинг финал босқичи йўлланмаси учун саралаш баҳслари сентябрь ойида ўтказилади. Бугун эса ана шу саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон қитъа чемпионатининг финал босқичига мезбонлик қилса-да, саралаш босқичида иштирок этишга қарор қилган. Қуръа натижасида вакилларимиз "А" гуруҳидан ўрин олишди. Унда, шунингдек, саралаш босқичига мезбонлик қиладиган Саудия Арабистони, Шарқий Осиёнинг кучли жамоаларидан бири Хитой ҳамда қитъамиз аутсайдерлари — Мьянма ва Мальдив ороллари жой олишди. Саралаш учрашувлари жорий йилнинг 10, 12, 14, 16 ва 18 сентябрь кунлари Саудия Арабистонида ўтказилади.

Саралаш босқичи бу сафар Шарқ ва Ғарб минтақаларига ажратилмади. 10та гуруҳ ғолиби ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасида 5та энг яхши натижага эга бўлган жамоа юртимиз майдонларида ўтадиган турнирга ташриф буюради. Агар Ўзбекистон ўз гуруҳида 1-ўринни эгалласа, у ҳолда 2-ўринни эгаллаганлар орасида 6та жамоа қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Осиё чемпионатида юқори 4та ўринни эгаллаган жамоалар 2023 йилнинг куз фаслида Индонезияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

AFC U20 саралаш босқичи қуръа натижаси

"A" гуруҳи: Саудия Арабистони (мезбон), Хитой, Мьянма, Мальдив ороллари, Ўзбекистон

"B" гуруҳи:
Қатар, Баҳрайн (мезбон), Бангладеш, Непал, Бутан

"C" гуруҳи:
Япония, Яман, Фаластин, Лаос (мезбон), Гуам

"D" гуруҳи: Иордания (мезбон), Хитой Тайпейи, Сурия, Туркманистон, Шимолий Мариана ороллари

"E" гуруҳи: Жанубий Корея, Малайзия, Мўғулистон (мезбон), Шри Ланка

"F" гуруҳи: Индонезия (мезбон), Вьетнам, Гонконг, Шарқий Тимор

"G" гуруҳи: Таиланд, Уммон (мезбон), Филиппин, Афғонистон

"H" гуруҳи: Австралия, Ироқ (мезбон), Ҳиндистон, Кувайт

"I" гуруҳи: Тожикистон (мезбон), Камбожа, Ливан, Сингапур

"J" гуруҳи: БАА, Эрон, Қирғизистон (мезбон), Бруней Доруссалом

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:11, 24.05.2022.
Ўқилди: 4440 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик