"Барселона" бош мураббийи Хави жамоанинг Австралияга сафари ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар эртага, 25 май куни Австралия чемпионати юлдузларига қарши ўйин ўтказади.
"Австралияда бўлиш катта шараф. "Барселона" тарихда биринчи марта бу ажойиб мамлакатга келди. Мен бу ерда 2000 йилги Олимпиадада бўлганман ва жуда яхши хотиралар қолган.
"Барселона" - глобал клуб ва бизнинг бутун дунё бўйлаб кўплаб мухлисларимиз бор ва биз улар учун шу ердамиз, биз ўз шахсиятимиз ва даражамизни кўрсатишимиз керак, чунки биз мухлисларимиз учун ўйнаймиз ва уларни хурсанд қилишимиз керак.
"Барселона"да бўлиш мен учун ижобий ҳолат. Биз буюк клуб эканлигимизни ҳамма билиши керак. Натижадан ташқари, тақдим этаётган образимиз ҳам муҳим", - деди Хави.