"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета кейинги мавсумда у жорий мавсумни "Марсел"да ижарада ўтказган ёш марказий ҳимоячи Вильям Салибага умид қилишини айтди.
“Вильям Салиба қайтиши керак. Энди у бошқа футболчилар билан рақобатлаша оладиган тажрибага эга. Биз уни футболчи сифатида ўсиши учун Марселга юбордик. Илгари Уилям бошланғич таркибда тушишни хоҳларди, энди биз уни "Арсенал"га қайтаришни хоҳлаймиз. Биз унга ишонамиз", - дея Артетадан иқтибос келтиради RMC Sport.
Аввалроқ, Салибага "Реал" қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мавсум якунига кўра франциялик футболчи Лига 1нинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.