«Фиорентина» президенти Рокко Коммисо қишда «Фиорентина»ни тарк этиб, Туриннинг «Ювентус» клубига 84 миллион евро эвазига ўтган ҳужумчи Душан Влахович ҳақида фикр билдирди. Президентнинг фикрича, жамоа сербиялик ҳужумчисиз ҳам яхши ўйнамоқда.
«Влахович А Серияда 7 ёки 8 та гол урди - худди шундай рақамни унинг ўрнига келган Артур Кабрал ва Кшиштоф Пёнтек ҳам кўрсатишмоқда.
Унинг кетиши билан биз ҳеч нарсани йўқотмадик», - дейди президент.