"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Милан"га бўлган муҳаббати ҳақида гапирди.
“Милан билан алоқам алоҳида. Менинг энагам италиялик эди ва мен унинг оиласи билан кўп вақт ўтказдим, уларнинг барчаси "Милан" мухлислари бўлган”, - дейди у.
Сўнгги бир неча ҳафта ичида Мбаппенинг болалигида "Милан" футболкасини кийган сурати интернетга тарқалди. Форвард Италия клуби унинг болаликдаги севимли жамоаси бўлганини таъкидлади.
Аввалроқ Мбаппе "ПСЖ" билан шартномасини узайтириб, дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлангани ҳақида хабар берган эдик.