"Барселона" президенти Жоан Лапорта Гавининг агенти ҳаракатларидан норози.
"Биз Гавининг агенти нима учун шартномани узайтиришни кечиктиришга уринаётганини тушуна олмаймиз. Биз кутишда давом этамиз", - дея Лапорта сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.
Аввалроқ Гави Каталония клуби билан янги шартнома тузишга яқин тургани ҳақида хабар берилганди.