Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Барселона» 210 миллион евро миқдорида кредит олиб, қўшимча молиялаштиришни таъминлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бўлажак телерадиоэшиттириш ҳуқуқларидан тушадиган даромадлар эвазига 210 миллион евро миқдорида кредит олиб, ўз молиявий ресурсларини кенгайтирди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, клуб 105 миллион еврони жорий йилнинг июль ойида, қолган 105 миллионни эса ноябрь ойида олади. «Барселона» таъкидлашича, бу маблағ трансфер бозорида янада ишончлироқ ишлашга, шунингдек, иш ҳақини тўлаш бўйича мажбуриятларни бажаришга имкон беради.

Маблағ жалб қилиш зарурати Espai Barça лойиҳасини амалга оширишдаги кечикишлар билан боғлиқ. Муддатлар сурилгани сабабли, режалаштирилган даромадларнинг бир қисми, жумладан, янгиланган стадиондаги VIP-ҳудудлардан тушумлар ҳали кела бошлагани йўқ, бироқ лойиҳа билан боғлиқ тўловлар аллақачон амалга оширилмоқда.

Халқаро Morningstar DBRS агентлиги «Барселона»нинг кредит рейтингини BBB даражасида тасдиқлади, аммо қарз юкининг ортиши кутилаётгани сабабли прогноз рейтингини «ижобий»дан «барқарор»га ўзгартирди.

Киритилди: 18:54, 09.07.2026.
Ўқилди: 2208 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик