"Ливерпуль" ва "Реал" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо "қизиллар" бош мураббийи Юрген Клопп ҳақида фикр билдирди.
"У шиддатли, у жуда иштиёқли ва менимча, унинг энг яхши фазилатларидан бири ўз ўйинчиларидан максимал даражада фойдалана олишидир" - деди собиқ ярим ҳимоячи, ҳозирда "Реал Сосьедад"нинг ёшлар жамоаси мураббийи.
У Чемпионлар лигаси финали ҳақида ҳам ўз фикрларини билдирди.
"Нима бўлишидан қатъий назар, "Реал" ғалаба қозонган тақдирда ҳам, келажакда "Ливерпуль" ғалаба қозонади. Кўрамиз. Бу Чемпионлар лигаси финали, шунинг учун ундан роҳатланинг” - деди Алонсо.