ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси нимчорак финал ўйинларида ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам ишлайди.
Осиё Чемпионлар Лигаси нимчорак финал ўйинлари доирасида 23 май куни бўлиб ўтадиган «Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони) – «Персеполис» (Эрон) учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Валентин Коваленкога қанотларда Рафаэль Илёсов ва Маъмур Саидқосимов ёрдам беришади. Владислав Цейтлин тўртинчи ҳакам сифатида рўйхатдан ўтказилган.
Валентин Коваленко Осиё Чемпионлар Лигасининг бу йилги мавсумида жами бешта учрашувни бошқарди. Плей-офф босқичида «Истиқлол» (Эрон) – «Ал-Иттифоқ» (Саудия Арабистони) учрашувини (3:1) бошқарган Коваленко гуруҳ босқичида яна тўртта ўйинда ишлади.
1-турда «Брисбен Роар» (Австралия) – «Токио» (Япония, 0:2), 2-турда «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони) – «Сепоҳон» (Эрон, 1:1), 3-турда «Сентрал Кост» (Австралия) – «Сёнгнам Ильва» (Жанубий Корея, 1:1), «Гуангчжоу Эвергранд» (Хитой) – «Чонбук Моторс» (Жанубий Корея, 1:3) учрашувларини бошқарган Коваленко учун нимчорак финалдаги ўйин мавсумдаги олтинчи ўйин ҳисобланади. У ушбу кўрсаткич бўйича Равшан Эрматовдан ўтиб кетди.
ОЧЛ, нимчорак финал учрашуви
23 май, чоршанба
«Ал-ИТТИҲОД» (Саудия Арабистони) – «ПЕРСЕПОЛИС» (Эрон)
Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Ўзбекистон).
Ён қанотлари ҳакамлари: Рафаэль Илёсов (Ўзбекистон), Маъмур Саидқосимов (Ўзбекистон).
Захира ҳаками: Владислав Цейтлин (Ўзбекистон).
Назоратчи: Чжонг Чул Квон (Жанубий Корея).
Комиссар: Дэвид Пенано (Филиппин).