Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

«Қароқчи чоллар»

Баҳо:
+1 | -

Сарлавҳа тасодифан келиб қолди. Очиғи, бу ҳақида умуман ўйламагандим. Балки, кўпроқ “Бавария” ғалаба қозониши мумкинлиги ҳақида ўйлаб юборгандирман. Аммо фильм мазмуни ҳам шунақа, пенсия ёшига етгач, кўпчилик томонидан энди фойда келтирмаслиги таҳмин қилинган чоллар ўзларининг нималарга қодир эканини намойиш қилишга ҳаракат қилишади. Ўша фильм қаҳрамонлари қандайдир қинғир йўлларни ихтиёр этишади, ахир бошқача бўлиши мумкин эмасди. Буларчи? Балки, ўша қишда мураббийга қарши кўтарилган исён, ғалати натижаларнинг сабаби шу ердадир? Вақтидан аввал, таркибда турли экспериментларни бошлаб юборган мураббийга қарши айнан мана шуни – уларнинг вақти ўтмаганини исботламоқчи бўлгандирлар. Хаёт эса эртак эмас, кўпинча, бирор нарсани исботламоқчи бўлсангиз, ҳар доим ҳам амалга ошавермайди. Лекин бугунги ўйин кўпроқ эртакка ўхшаб кетади. Ўйин тугагач, футболкаси ечиб, мухлислари томони ёш болаларча югуриб кетаётган Дидье Дрогба ҳақиқатан ҳам эртакларга ишонадиган болакай эди. Мен уни бугунчалик ёш ва навқирон кўрмагандим. Қойил.

Ҳа, ўйин ҳақида ҳам кўп ёзиш мумкин. Нима фойда? Масалан, сиз бирор бир ажойиб бир тактик юришлари, ҳаддан ортиқ ижро маҳоратини кўрдингизми? Йўқ. Ҳаммамизга маълум, бу икки жамоа ушбу мавсумнинг энг кучли жамоаси эмасди. Лекин финалга ҳақли равишда етиб келган бу икки буюк жамоа бизга ажойиб спорт курашини намойиш этиб беришлари шубҳасиз эди. Шундай бўлди ҳам.

Таркибдаги бир қатор йўқотишлар туфайли, мураббийлар бу борада катта вариантларга эга эмасдилар. Фақат ҳали ЕЧЛ да бирорта ўйинда майдонга тушмаган Баттраннинг майдонга тушиши балки бироз кутилмаган бўлгандир. Умуман олганда, ўйин кутилган сценарийда бошланди. “Бавария” майдон марказини тезда қўлига олди ва ҳужум қила бошлади. “Челси” ярим финаллардан бери бажариб келаётган вазифасига киришди. Деярли бутун учрашув бир хил сценарийда кечар, вақт ўтган сари мезбонларда босим ошиб борарди. Шундай тасаввур пайдо бўлдики, ўйин шу ҳолича пенальтилар сериясига қадар чўзилиб кетиши эҳтимоли кичик эмасди.

Лекин биласизми, бу финал. Ҳақиқатан ҳам лойиқ бўлмаган жамоа, фақатгина рақибнинг гол ура олмагани учун оқибатда ғалаба қозониши инсофдан бўлмасди. Албатта, футболдан инсоф талаб қилиш бироз кулгили, лекин барибир ва доим бизга мантиқий ва кўнгил таскин топадиган ғолибларни тақдим этаётган футболдан каттароғини талаб қилишга ҳаққимиз бор эди, тўғрими? Айтмоқчиманки, “Челси” ушбу финалда ғалаба қозониш учун керакли бўлган қаҳрамонликни кўрсатди. Яъни, ўйин охирларида ҳисоб очилгач, қолган озгина вақтда уни тенглаштиришда ўзида куч топа билди. Лондонликлар томонидан ижро этилган ягона бурчак тўпи Дрогбанинг голи билан якунланди. Унгача эса, Томас Мюллернинг боши билан берган зарбаси Чех дарвозасига бориб тушганди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Қўшимча вақтда энг эътиборли жиҳат Роббеннинг пенальтини амалга ошира олмагани бўлса керак. Умуман ушбу мавсум охири футболчи учун “таймнинг ўн беши ёруғ” тизими асосида кечмоқда. “Боруссия”га қарши чемпионлик учрашувида ҳам у пенальтини ура олмади. Кейин Мадриддаги ўйинда том маънода етакчиликни қўлга олиб, ҳисобни қисқартира олганди. Бугун эса, яна “чап томони билан турди”. Энди Питер Чех – қаҳрамон.

Қолгани эмоция. Матанинг адашиши. Нойернинг голи. Мадридда ҳал қилувчи голни урган Швайнштайгернинг ноаниқ зарбаси. Ва яна Дрогба. У хотиржамлик билан ҳал қилувчи зарбани амалга оширди ва “Челси” тарихида илк маротаба ушбу соврин соҳибига айланди.

Менимча, ўйиннинг бори шу. Бугунги ўйиндаги “Челси”нинг ғалабсидан қандайдир изоҳ ахтаришга хожат йўқ, менимча. Албатта. Ҳар икки жамоада ҳам ғалаба учун имконият бор эди. “Бавария” ҳам баъзи вазиятларни голга айлантириши мумкин эди. ҳа, ўз майдонида ўтаётган финал туфайли ортиқча хаяжон ва босим кузатилгандир, аммо айнан мана шу фактор бошқа бир маънода “Челси”нинг ҳам зарарига ишлаган бўлиши эҳтимол, тўғрими?

Кўпчилик лондонликларнинг антифутбол намойиш этганликда айблаганлари бор гап. Йўқ, мен ундай демаган бўлардим. Айнан “Челси”нинг ғалабасини мен том маънода футболнинг ғалабаси деб биламан. Футбол нима? Футбол нимаси билан қизиқ? Албатта, ҳар кимда имкониятнинг мавжудлиги ушбу спортни миллионлар ўйинига айлантирди. “Челси” ўша тўртлик ичида энг кучсиз саналаётганди. Аммо ғалаба қозонди. Абрамович бу соврин йўлида нималар қилмади, қанчалар мураббийларни алмаштирмади дейсиз. Лекин “Челси” икки марта финалга етиб келган бўлса, икковидаям, буни вақтинчалик тайинланган шахслар амалга оширишди.Йўқ, ғалаба Ди Маттеоники эмас. Жамоа ушбу ғалабага йиллаб юриб келди. Ўша Москвадаги ёмғирли оқшом, ўша Эвребе, ўша “Ливерпуль” билан ярим финаллар. Айнан ўша ўйинлар, қайсидир маънода “Челси”нинг бугунги ғалабасига пойдевор яратди. Пойдевор айнан мана шу хатолар-у мағлубиятлар, кўз ёшлар устига қурилганди. Энг кутилмаган пайтда, “Челси” Абрамовичнинг орзусини руёбга чиқарди. Бу нима? Бу футболнинг ғалабаси эмасми? Майдон ташқарисидаги қарорлар, пуллар, трансферлар эмас, энг асосийси мақсадга бўлган тўғри муносабат, майдонда борини бериш ва айнан майдонда бир жамоа бўла олиш фазилати бирламчи эканининг исботи эмасми? Агар сиз ҳам футболни айнан мана шу жиҳати учун яхши кўрадиган бўлсангиз, сизни ҳам табриклайман. Бу сизнинг ҳам ғалабангиз.

Қ.Асланов    

ЕВРОПА ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ. ФИНАЛ

“БАВАРИЯ” (Германия) – “ЧЕЛСИ” (Англия) - 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0), Пенальтилар бўйича - 3:4
Голлар: 1:0 - Мюллер (83), 1:1 - Дрогба (88).
“Бавария”: Нойер, Ж.Боатенг, Контенто, Тимощук, Лам, Швайнштайгер, Мюллер (ван Бейтен, 87), Кроос, Рибери (Олич, 97), Роббен, Гомес.
“Челси”: Чех, Босингва, Давид Луиз, Кэйхилл, Э.Коул, Оби Микел, Лэмпард, Мата, Бертран (Малуда, 73), Калу (Торрес, 84), Дрогба.
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4.
Огоҳлантиришлар: Швайнштайгер (2), Э.Коул (81), Давид Луиз (86), Дрогба (93), Торрес (120).

Пенальтини урганлар: Лам, Гомес, Нойер - Луиз, Лемпард, Коул, Дрогба 

Пеналтилар сериясида уролмаганлар: Олич, Швайнштайгер - Мата 

Манба: www.stadion.uz.

Бечора "Тоттенҳэм"...

Киритилди: 02:44, 20.05.2012.
Ўқилди: 12417 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.