"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен ёзда клубини ўзгартириши мумкин. "Энфильд"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмайотган футболчи хизматига Англия премьер-лигасининг икки клуби Лондоннинг "Вест Ҳэм" ва Стивен Жеррард мураббийлик қиладиган Бирмингемнинг "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Даилй Миррор хабарига кўра, "Вест Хэм" ва "Астон Вилла"ни инглиз футболчиси кучайтира олади, деб ҳисобламоқда. "Ливерпуль" ўз футболчиси учун талаб қиладиган нарх ҳозирча маълум қилинмаган.
Қишда Окслейд-Чемберленда “Ньюкасл”га ўтиш имконияти бор эди, бироқ англиялик жиддийроқ клубдан таклиф бўлишини кутиш учун таклифни рад этишга қарор қилди.