"Виляьрреал" ҳимоячиси Пау Торресга "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда. Футболчи Эрик тен Хаг жамоасига ўтишга интилмоқда.
"Тоттенхэм" ўтган ёздаёқ футболчини олишга уриниб кўрганди ва унинг учун 50 миллион евро таклиф қилганди, бироқ Торрес яна бир мавсум испан клубида қолишга қарор қилганди.
"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг бу ёзда янги жамоа тузишни режалаштирмоқда ва Cadena Ser нашри маълумотига кўра, ҳимоячи лойиҳанинг бир қисми бўлишни хоҳлайди.
Жорий мавсумда футболчи Ла Лигада 33 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.