Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Конференциялар лигаси. Финал. Ўйин тақдирини ҳал қилган вазиятлар

Баҳо:
+ | -

Европа конференциялар лигаси мусобақаси финалида "Рома" Нидерландиянинг "Фейеноорд" клуби билан тўқнаш келиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. UEFA.com мухбирлари ўйин тақдирини ҳал қилган вазиятларга тўхталиб ўтишди.

Тутқич бермас Дзаньоло
Николо Дзаньоло яна керакли жойда ва керакли вақтда пайдо бўлди ҳамда мусобақа доирасида мавсумдаги бешинчи голини урди. Ярим ҳимоячи аввалроқ "Буде-Глимт"га қарши чорак финал баҳсида 3та гол муаллифига айланан бўлса, гуруҳ босқичида "Заря" дарвозасини бир марта ишғол қилганди. Дзаньоло финалда ҳам ўзини кўрсатди ва ўз имкониятидан самарали фойдаланди.

Ҳимояда ишончли, ҳужумда хавфли ўйин
Моуриньо томонидан ишлаб чиқилган тактик режа деярли идеал ишлади. Римликлар ўзларининг илк имкониятларидан унумли фойдаланишган бўлса, "Фейеноорд" ҳужум қилаётганида рақиб имконият бермасликка ҳаракат қилишди. Моуриньо шогирдлари ҳимояда мустаҳкам ўйинни қўйишгач, ҳужумга дадил ташланишди. Бунда марказда Лоренцо Пеллегрини, қанотларда эса Никола Залевски ва Рик Карсдорпнинг ҳаракатларини эътироф этиш жоиз. "Бўрилар" ҳисобни очишганидан сўнг ҳам устунликни рақибга бериб қўйишмади. Тўғри, устунлик сезиларли бўлмади, аммо шунинг учун соврин ютиш учун етарли бўлди.

Энг яхши ҳимоя — ҳужум
Футболда шундай мақол бор. "Фейеноорд" буни амалда қўллашга уриниб кўрди, аммо муваффақият қозона олмади. Нидерландияликлар биринчи таймда тўп билан ва тўпсиз у қадар яхши ҳаракат қила олишмади. Натижада жамоа танаффусга қадар "Рома"га ҳеч қандай босим ўтказа олмади. Бу эса римликларни қаноатлантирди. Роттердамликларнинг бундай ўйини Дзаньолонинг голи билан якунланди.

Смоллинг Дессерсни қуролсизлантирди
"Фейеноорд"нинг асосий кучи ва мусобақанинг энг яхши тўпурари ҳисобланган Сириль Дессерсни "Рома" ҳимоячиси Крис Смоллинг тўлиқ ишдан чиқарди. Англиялик футболчи тўп учун яккакурашларнинг аксариятида ғолиб чиқди, рақибга бўш ҳудуд қолдирмади. Энг муҳими эса, Смоллинг рақиб ҳужумчисининг зарбавор вазиятга чиқишига йўл қўймади. "Фейеноорд" ҳужумида масъулиятни ўзига оладиган бошқа футболчи топилмади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:50, 26.05.2022.
Ўқилди: 2476 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.