"Манчестер Юнайтед" бош директори Ричард Арноллд Эрик тен Хагнинг тайинланиши клубга узоқ муддатли муваффақиятларга эришишга ёрдам беришига ишонч билдирмоқда ва у бунга "бир кечада" эришиб бўлмайди, деб огоҳлантирмоқда.
"Биз мухлислар ҳафсаласи пир бўлганини ва ўзгаришлар ҳамда яхшиланишларни кўришни исташларини тушунамиз. Мен уларни ишонтириб айтаманки, биз бу умидсизликни клуб ичида жуда ҳам баҳам кўрамиз" - деди Арнольд клубнинг ички йиғилишида.
У тен Хаг клубнинг эски анъаналарини қайта тиклай олишига ишончи комил эканлигини таъкидлади.
“Ўзгаришлар узоқ муддатли муваффақиятга эришиш учун амалга оширилаётган ҳаракатлар билан бирга келади. Бунга бир кечада эришиб бўлмайди, лекин биз бунга эришмоқчимиз”, - дея қўшимча қилди “МЮ” бош директори.
Эрик тен Хаг жамоа бош мураббийига айланди. Катта умидларга қарамай, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида кўплаб юлдузларнинг келишини кутишга арзимаслигини маълум қилган.