Ҳужумчи Усмон Дембеле "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги сўнгги таклифини рад этди ва ёзда эркин агентга айланади.
Аввалроқ, Каталония клуби президенти ҳужумчига ўйлаш учун вақт бергани хабар қилинганди. Ўзаро мулоҳазалардан сўнг Дембеле таклифни рад этишга қарор қилди, деб хабар бермоқда AS нашри.
Ҳужумчи "ПСЖ"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо Париж клуби футболчининг хизматларига муҳтож эмаслигини маълум қилди.
Шунингдек, Дембеле "Бавария" ва "Челси"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Жорий мавсумда футболчи Испания чемпионатида 21 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.