"Боруссия Дортмунд" янги футболчи билан битим тузишга яқин турибди. Хабарларга кўра, "Манчестер Сити" тарбияланувчиси Жайден Брааф "BVB" билан келишувга эришган. \
19 ёшли футболчининг "шаҳарликлар" билан тузган битими ёзда якун топади. Шу сабаб у Бундеслига гиганти билан битим тузишга келишиб олган.