Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Асқар Умаров: "Жамоани руҳлантиришга белинг бақувват бўлиши керак"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Зомин” (2:1) ўртасидаги ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров саволларга жавоб қайтарди.

-  Чиройли ўйин бўлди. Футболчиларимиз астойдил ўйнади, мухлислар учун ҳаракат қилишди. “Андижон”ни ғалаба билан табриклайман. Боримизни бериб ўйнадик. Жамоамизга раҳбариятдан озгина руҳий далда етмаяпти. Молиявий томондан бизда қийинчилик бўляпти. Агар молиявий жиҳатдан футболчиларимизни руҳлантиришганида ғалаба билан қайтган бўлардик.

-  “Зомин” ҳозирда Про лигада аутсайдер бўлиб турибди. Бундай муваффақиятсизликнинг асосий сабаби нимада?

-  Иқтисодий муаммо бўлиб турибди. Футболчиларимиз ҳали кўп ойлик маошларини олишгани йўқ. Яхши ҳомийлар бўлиб, мутасаддилар бизга эътибор қаратишганида бу жамоа яхши шаклланганди. Иқтидорли ёшлар ва келажаги бор йигитлар мавжуд. Нима бўлса ҳам олдинга қадам ташлаймиз.

-  Мавсум бошида жамоа олдига қандайдир вазифа қўйилганмиди?

-  Мақсад у қадар жиддий эмасди. Асосан про лигада чиройли ўйин кўрсатиб, бу ерда қолиш мақсади эди. Ёшлар билан ҳаракат қиляпмиз. Улар ўтган йили биринчи лигада чемпион бўлган.

-  Жамоа сардори Элдор Каримовни ҳимоячи эканини биламиз. Аммо бугунги учрашувни ҳужумчи сифатида бошлади. Иккинчи бўлимда эса яна ҳимояга қайтди. Нима учун?

-  Ҳужумчимизни жароҳати бор эди. Каримовни учинчи ҳужумчи қилиб қўйгандик. Ўтган йиллари ҳам жамоамизда тўпурар бўлган. Бош билан ўйнаш ва яна бошқа жиҳатлардаги имкониятларини яхши биламиз. Ҳужумда нималарга қодирлигини ҳам яхши биламиз.

-  Ўйиндан олдин “Андижон”дан қанақа ўйин кутгандингиз?

-  “Андижон”ни стандартлардан фойдаланишини билгандик. Шуни устида ишлагандик. Иккинчи голни стандартдан уришди. Ҳакам гол бўлгани ҳақида қарор чиқарди. Биз борига чидаймиз. Яна нимадир десак бўлмайди.

-  Мабодо, “Зомин” биринчи лигага тушиб кетса, жамоанинг тақдири нима бўлади?

-  Айтяпман-ку, мутасаддилар жамоамизни қўллаб-қувватласа бизда ҳали бемалол имконият бор. Кучимизга ва футболчиларга ишонамиз. Хоҳлаган жамоага қарши ўйинда ютишимизга имкониятимиз бор. Фақат руҳий томондан далда бериб, ойлик маошларини бериб туриб, қўллаб-қувватлашса яхши бўларди. Мана, “Андижон”ни шароитлари қандай яхши. Жамоани руҳлантиришга белинг бақувват бўлиши керак.

Киритилди: 20:45, 27.05.2022.
Ўқилди: 853 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.