Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Бугунги ЕЧЛ финалини ким шарҳлайди?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Бугунги финални таниқли журналист Ориф Толипов шарҳлаб боради.

2017 йил ёзида эшитганим Даврон Файзиевнинг – бугун шарҳга кирамиз, тайёрлан – деган сўзлари шубҳасиз, ҳаётимдаги бурилиш нуқталаридан бири. Даврон акам биринчи шарҳга шундай енгил олиб кирган. Яъни, ҳаёжондан ўз-ўзимни еб қўймаслигим учун бир-неча кун илгари эмас, ўйин куни айтган бу хабарни. Ўша вақтдандан бошлаб аста-секин шарҳ деган бу оламни ичидан билиб, ҳис қила бошладим.

Футбол – гўзал! У шарҳсиз ҳам одамга завқ бера олади. Шарҳловчининг минимум вазифаси шу гўзалликни бузиб қўймаслик, халақит қилмаслик, максимум уни бойитиш. Бойитиш – устозларимизнинг йўли. Ўзбек шарҳловчилигининг дарғаси Ахбор Имомхўжаев, устозларимизнинг устози раҳматли Давлат Турдиалиев ёки мухлислар соғинадиган Мирзаҳаким Тўхтамирзаев. Фаолиятини давом эттираётганлардан Хайрулла Ҳамидов ёки Даврон Файзиев ўша таснифда. Менинг ёки мен қатори шарҳга кириб келган барчанинг мақсади ўша даражага етиш.

Ўзимдан гапирсам – нуқсоним бисёр. Танқидчиларнинг биринчиси ўзим. Кўролмайдиган хатоларимни яқинларим доим айтиб келишган. Фикрларига қўшилмай баҳс қилган, инобатга олиб хатоларимни тўғрилашга уринган пайтлар бўлади. Тармоқни ҳам кузатиб бораман. Адекват танқидлар доим бош устига бўлган, бундан кейин ҳам шундай! (Ҳақорат ва мазаҳ мустасно). Баъзи ўйинлардан сўнг шарҳ хонасидан чиқибоқ Даврон акамга қўнғироқ қилган кезларим бўлади: кўрдингизми, эшитдингизми? Мана бу жойда ўхшамади, нима дейсиз? Бунгачи, фикрингиз қанақа...

Ҳали ўрганадиганларим ҳаддан зиёд кўп. Насиб, ўрганишдан, тўғрилашдан, таҳрирлашдан тўхташ йўқ!

Бугун ЕЧЛ финали. Уни тажрибали ҳамкасбим Дилшодбек Тўхтабеков билан бирга шарҳлаймиз, Худо хоҳласа. Дилшод ака тирик футбол энциклопедияси. Шарҳидаги темп жуда ёқади менга. (Ундан ҳам кўп нарса олишим керак ҳали).

Шу икки қатор хабарни Сизларга айтиш учун ган анча узоқдан бошлаганим боиси – мазкур финал, мазкур шарҳ мен учун ўта муҳим. У қандай ўтади – билмайман. Билганим – Париждаги супер қарама-қаршиликни бузиб қўймаслик учун боримни бераман!

Сиз азизларни ўйинни кузатиб боришга, севимли клубингизни қўллаб-қувватлашга чақираман. Барчангизга ташаккур!

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 10:06, 28.05.2022.
Ўқилди: 5634 марта.
Фикрлар: 81 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.